Product Summery
Муаллиф мазкур асарида ёшларимизни қизиқтирадиган ниҳоятда кўп саволларни жамлаб, мароқли ҳамда тушунилиши осон қисқа-қисқа ҳикоялар воситасида ана шу саволларга ҳозирги замон билими нуқтаи назаридан жавоб берган. Дарҳақиқат, ҳозирги замон кишиси қандай бўлмоғи лозим, ирода, хотирани ўстиришнинг, диққат-эътиборли бўлишнинг йўли қанақа: психология нуқтаи назаридан виждон, бурч ва меҳр-муҳаббат нима: фикрни масофа орқали узатиб бўладими, туш кўриш нима, баъзи ҳайвонларда онг борми ва бошқа шу сингари талай саволлар ҳозирги кунда кимни хам қизиқтирмайди дейсиз. Ушбу қўлланмада ҳар бир китобхоннинг бевосита ўзи қилиб кўра олиши мумкин бўлган энг оддий психологик тажрибалар ҳам киритилган бўлиб, улар психиканинг меҳнатда ва кундалик турмушда намоён бўладиган қонуниятларини яхшилаб тушуниб олишга ёрдам беради. Қўлланма кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.