Product Summery
Дунё жадал суръатларда ёш, қуввати ичига сиғмайдиган, ўз бизнеси ва ақл бовар қилмас карьера ҳақида орзу қилувчи миллениал қизлар қўлига ўтиб кетаётганини сиз ҳам пайқагандирсиз? Кара Элвилл Лейба бир неча йиллардан буён шундайлар учун Diet of Champagne блогини юритади. Бугунга келиб блогни икки ярим миллиондан ортиқ киши ўқийди ва тинглайди. Қўлингиздаги китоб блогдаги энг ёрқин фикрларни жамлаган. У ўз ишида муваффақиятга эришишни истаган қизлар учун “йўл харита"си такдим этади. Тўққиз бобнинг ҳар бири ғайриоддий аёл ҳикояси билан якунланади.