Product Summery
Инсон табиатида бир-бирига зид бўлган икки – ижобий салбий куч бор. Ҳар иккисини бошқариш ва ишга солиш инсоннинг ўз қўлида. Ижобий кучни эзгуликларга, билим олишга меҳнат қилишга, бунёдкорликка йўналтирса, меҳнати самарасини албатта кўради. Аксинча, салбий кучни қувватлантириб атрофдагиларга моддий ва маънавий зарар етказса, энг аввало ўзи тубанлашади. Соғлигини йўқотади, яқинларидан айрилади, одамлар орасида эътиборсиз қолади. Муаллиф иш фаолияти давомида ўзи суҳбатлашган мижозлари ҳаётидан мисоллар келтириб, инсон табиатига хос хусусиятлар ҳақида фикр юритади. Қайси фазилатлар одамзотни шарафлаши, қайси сифатлар тубанлаштиришини қадимий афсона ва ривоятлар асосида тушунтиради. Китоб ўз табиатини англашга интилганлар учун муносиб қўлланма бўлади.