Product Summery
Дуо бу ибодатнинг мағзидир. Дуони канда қилмаган банда унинг ижобатига эришади. Одам зоти дуосиз, илтижосиз яшай олмайди. Доимо Парвардигордан бир нарсани истаб, бир нарсани хоҳлаб туради. Дуо бу бандани Аллоҳ таолога олиб борадиган, Яратган эгасини эслаб Туришга чорлайдиган ибодатдир. Халқимизда: «Дуо олган кўкаради» деб, бежиз айтилмаган. Дуо олган, дуо қилган кишилар аниқ юксак даражаларга эришадилар.