Product Summery
Ота-онаси сахоба бўлган хонадон аҳлининг саҳобия кизлари Набий алайхиссаломни кўриб, у зотнинг суҳбатларига мушарраф бўлишди, у зотдан ҳадислар эшитишди, муборак дуолари ва мақтовларига сазовор бўлишди. Улар орасида саҳобия киз Амату бинти Холид ўзига Набий алайҳиссалом янги куйлак ҳадя этганларини бундай нақл этади: «У зот: «Бу кўйлакни кимга кийгизади деб ўйлайсизлар?» - дедилар. Кавм сукут килди. Шунда у зот: «Менга Умму Холидни олиб келинглар», дедилар. Мени олиб боришганда у зот ўз кўллари билан куй- лакни кийгиза туриб: «Бу кўйлак устингда эскириб тўзисин», деб ҳакимга икки марта айтдилар» (Имом Бухорий ривояти). Шу дуо баракотидан у юз йилча умр кўрди.