product summery
Бу қирқ ҳадис тўплами аёлларга хос динимиз таълимотларини ўз ичига олади. Унда аёл-қизларнинг ҳаётида учрайдиган турли долзарб масалалар тилга олинади. Ибодатлар, оилавий муносабатлар, ахлоқ-одоб мавзуларидан тортиб энг зарурий аҳкомлар ҳақида сўз боради. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган бу китобда аёлларга доир қирқ ҳадиснинг арабча матни, матннинг ўзбекча таржимаси ва ҳадисларнинг қисқача шарҳи берилган. Ушбу муборак тўплам ҳар бир аёлнинг қўлида бўлиши, уни ўқиб ўрганишлари, ажридан умидвор бўлган ҳолда арабча матнини ёд олишлари, маъносини чуқур англаб, ҳаётларига татбиқ қилишлари лозим. Айниқса отинойиларимиз, диний соҳаларда фаолият олиб бораётган мутахассисларимиз мана шу ҳадислар асосида суҳбатлар уюштиришлари, уларни таълим ва тарбия учун асос килиб олишлари мумкин. Тўпламдаги ҳадислар матни, таржимаси ва шарҳини ўқиб чиқар эканман, улардан олган энг катта хулосам, динда аёллар таълимига қаратилган эътибор, айниқса Набий соллаллоху алайҳи васалламнинг аёллар таълимига ҳарис бўлганларидир. Ушбу маънони мазкур ҳадисларда топишимиз мумкин..