Product Summery
Муҳтарам ўқувчи! Қўлингиздаги китобга турли йилларда "Ҳидоят" журналида чоп этилган ҳикоялар киритилди. Саодат асрида саҳобия аёллар кўрсатган сабр ва матонат фидокорлик ва яхши хулқ намуналари бу ҳикояларда самимий баён этилади. Чиндан ҳам Ҳазрати Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг пок хотинлари - мўътабар оналаримиз ва бошқа саҳобия аёлларнинг ҳаёти динимизнинг ибратларга тула тарихида жуда гўзал саҳифалардир. Уларни ўрганиш замонамиз учун хам кўп фойдали, ўта муҳим бир иш. Зеро, одоб-ахлоқ тамойилларини емирувчи турли ва жуда нозик иллатлар урчиган бир даврда яшамоқдамиз. Шу боисдан тақволи бўлиш, фойдали илм талаб қилиш, ўрнига итоат этиш, фарзандларни салоҳиятли қилиб тарбиялаш каби ўта муҳим ишларда саҳобия аёллардан ибрат олган мўминалар бугун хам, иншааллоҳ улуғ ажр-савобларга эришадилар. Тавфиқ Аллоҳ таолодандир.