Product Summery
Ўсмир ёшидаги фарзандни тарбиялашда аввало ота ва онанинг ўзгариши шарт, деган фикрга қандай қарайсиз? Албатта, кўпчилигингиз "Болам ўзгариш ёшида, мен эмас, ўғлим (кизим) ўзгариши керак", деб эътироз билдирарсиз? Сиртдан қараганда, шундай дейишга ҳақлисиз. Аммо табиатан олиб қарасак, одам ўзгармас мавжудот эмас. Дейлик, сиз 20 ёшингизда ўғил фарзанд кўрдингиз. Сиз 33 ёшга етганда ўғлингиз ўсмирлик дунёсига кира бошлайди. Унда ҳар томонлама ўзгариш юз беради. Сизда-чи? Сиз 20 ёшингизда жисмонан ва ақлан қандай бўлсангиз, 33 ёшингизда ҳам шу холатда қоласизми? Сиз истасангиз ёки истамасангиз ҳам, жисмоний томондан ўзгарасиз. УЛекин ақлий камолотингиз фақат истакка боғлиқ эмас. Агар хаётий тажриба илм булоғидан сув ичмаса, комиллик ҳақида орзу қилиш ҳам ортиқча. Болангиз ўсмир ёшига етганида сизда ақлий комиллик сари ўсиш бўлмаса, фарзандингизга қандай тарбия беришингиз мумкин? Усмирлик оламига кирган фарзандингизни кўча тарбиясидан асрашга қодир ақл ва тажрибага эгамисиз? " Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу китобда фарзанд тарбиясидаги мураккаб вазиятларда ота-она масъулияти ҳақидаги қимматли фикр-мулоҳазалар, хулоса ва тавсиялар билан танишасиз Luxenbaum