product summery
Бир канча детектив ва саргузашт қиссалар, ҳикоялар муаллифи Зулайхо Машарипованинг қалбларни ларзага солувчи ушбу китобини ўқир эканмиз, беихтиёр Ф.Кафканинг юқоридаги сўзларини ёдга оламиз. Том маънода китобдаги қисса ва ҳикоялар китобхонни Ватанга, ота-онага, жигарларига, атрофдагиларига бўлган меҳр-оқибати ҳақида жиддий ўйлаб кўришга мажбур этади. Шу билан бирга, аср вабоси гиёхвандликнинг ўлим билан тугайдиган оқибатлари, «кора дори» олди-сотдисидан жабр кўраётган бегуноҳ инсонлар ҳаёти, жиноятчиликка қарши курашдаги ҳуқуқ-тарғибот идоралари ходимларининг машаққатли меҳнатлари кўз олдимизда намоён бўлади..