"Узбечка" ёхуд снайпер қиз хақида қисса (A5,қаттиқ)

16 000

product summery

Асар воқеалари уруш ўчоғида рўй беради. Балоғат ёшидаги қизнинг бу даҳшат водийсига тушиб қолиши асло тасодиф эмас. Уруш ортидаги меҳнати билан такрор туҳматларга учрайвергач, ўзини-ўзи борса-қайтмасга ҳукм қилади. Жангда ҳам жиддий синовларга рўбарў келади. Душманга қарши урушда тарафдорлари томонидан ўлимдан оғир жазога ҳукм қилинганда эса сукут ва сабр билан... кутади. Ҳақиқатнинг қарор топиши жуда қийин, аммо барибир юзага чиқади. ...Қулаган деворлари омонат уйга киришди. Бир вақтлар зиёли оиланинг хонадони бўлгани яққол сезилади. Стол, курсилар, китоб жавони ағанаган, куйик китоблар ҳар ёқда сочилиб ётибди. Дераза токчасидаги гултувакда эса нафис атиргул... Ҳайратланарлиси, на ўқлар, на снарядлар унга шикаст етказа олган. Гул ҳам тувак ҳам бутун. Гул япроқларига ғубор, қора куйинди ўтирган. Волга тарафдан эсаётган аччиқ изғиринда ожиз тебранади. Жамила бир муддат унга тикилиб қолди, вайроналар орасидаги бу мўъжиза уни ҳайратга солиб қўйганди... Ҳадди аълосига етган қаҳр ва қирғиндан омон қолган гул. Жамила бу гулда ўз қисматини ўқигандек бўлди. Озгина шафқат ва меҳрга муҳтож гул... .

Soni