Product Summery
Ҳаж - Ислом динининг беш арконларидан бири бўлиб, севимли ибодатлардандир. Унга алоҳида эътибор бериб, холисона адо этганларга Аллоҳ таоло томонидан беҳисоб ажру савоблар ваъда қилинган. Қўлингиздаги рисолада ҳаж ибодатини адо этиш давомида ўқилиши тавсия этилган дуолар ўрин олган. Уларни ўқиш ибодатни янада гўзал ва мукаммал бўлишига сабаб бўлади. Таъкидлаш лозимки айнан шу дуоларни ўқиш мажбурий эмас, билмаганлар тоқатлари етгани қадар дуо қилаверадилар. Дуоларингизда қўлингиздаги китобни сизга тақдим қилувчиларни ҳам унутмаслигингизни сўраб қоламиз!