Исломда ёшлар тарбияси (А6, қаттиқ)

31 000 сум

Product Summery

Сўнгги йилларда юртимизда кечаётган янгиланишлар ва кенг кўламли ислоҳотлар жараёни халқимизнинг барча қатламларини, жумладан, ёшларни ҳам қамраб олади. Зотан, мамлакатнинг эртаси айнан бугуннинг ёшлари қандай шахс бўлиб шаклланиб бораётганига чамбарчас боғлиқдир. Шуни ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, ёшларнинг жамиятда тутган муҳим ўрнини ҳис этган ҳолда, уларнинг ҳаётидаги муаммоларга, ёшлар тўқнаш келадиган мураккаб вазиятларга нисбатан амалий ва илмий-маърифий кўмак бериш ҳар биримизнинг масъулиятли вазифамиз ҳисобланади. Шу билан бирга, Ислом умматининг келажакда қай ҳолда майдонга келиши ҳам айнан ўсиб-улғайиб, катта ҳаётга қадам босаётган навқирон авлодга боғлиқ бўлиб, бу жиҳат масаланинг долзарблигини янада оширади.

Soni

O‘xshash kitoblar