Product Summery
Муомала - Исломнинг беш арконидан биридир. Тижорат эса ана шу рукнлардан бири - муомалалар рукнига киради. Қуръон оятлари ва ҳадислардан шу нарса маълум бўладики, агар тижорат ва топиш-тутиш яхши ният ва шариатда жоиз, ҳалол йўл билан қилинса, бу иш нафақат жоиз амал, балки афзал ибодат ҳам бўлади. Агар тижорат нотўғри ният ёки ножоиз йўл билан қилинса, бу йўл билан топилган мол-дунё инсон учун зарар, фитна ва душман бўлади. Шу сабабли Қуръон ва ҳадисда молга нисбатан икки хил - салбий ва ижобий маънодаги лафзлар ишлатилган. Баъзи ўринларда уни «душман», «фитна» ва «ёмон» дейилган бўлса, бошқа ўринларда унга «Аллоҳнинг фазли», «Аллоҳнинг ризқи» ва «Аллоҳнинг покиза нарсалари» дея таъриф берилган. Яъни у яхши нарсалардан ҳисобланган.