Product Summery
Оила деган тушунча ўз маъносини йўқотиб бораётган айни даврда жамиятимиздаги муаммо ва камчиликлар илдизи қидирилса, ҳар қандай зийрак инсон англай оладики, оилаларимиз маърифат ўчоғи деган шарафли номдан анчайин йироқлашиб кетди... Никоҳ бу хайр - яхшилик дейдилар, бироқ замона зайли билан никоҳ кўпчилик учун ўзига хос бир «фронт майдонига» айланиб қолгандек... «Муҳташам ахлоқ» китобининг «Никоҳ ахлоқи, бўлимида оила мустаҳкамлиги йўлида эътиборга олиш лозим бўлган ишлар гўзал тарзда ёритиб берилган. Никоҳдан сўнг ва янги бир оила остонасида илк ойларда бошланадиган синов-имтиҳонлар, келин-қайнона, куёв-қайнона, қайнота муносабатлари, солиҳ ва солиҳа эр-хотинлик масалалари юзасидан атрофлича сўз юритилади.