Product Summery
Қўлингиздаги ушбу китоб икки бўлимдан иборатдир. Унинг биринчи бўлимида Абу Исҳоқ Аҳмад ибн Иброҳим Саълабийнинг Қуръон ўқувчилар ҳақидаги ибратли Ҳикоялардан иборат бўлган китоблари таржимаси, иккинчи бўлимида эса таржимон Нозимжон Ҳошимжон ўғлининг қаламларига мансуб бўлган Қуръон ўқиш ва тинглашга доир мақолалар келтирилган. Ундаги барча маълумотлар Куръонга бўлган муҳаббатимизни зиёда килишга хизмат қилгани учун китоб «Куръон ошиқлари>> дея номланди. Уни ўқиган ҳар бир кишининг Қуръон ўқишга бўлган иштиёки ортишидан, билмаганларнинг ўрганишидан, билганларнинг тадаббур ва тафаккур ила янада кўпрок тиловат килишидан умидвормиз.