Product Summery
Мўмин-мусулмон борки, қалби ҳаловат топишини истайди. Сажда эса ҳар бир мўминнинг қалбини юмшатадиган, унга фароғат бахш этадиган жойдир. Чунки бунда у ўз бандалигини тан олиб Яратганга бош эгиб, Унга тасбиҳ айтиб, мадҳ этади, ўзи учун эса авф сўрайди. Устоз адиб Эркин Малик қаламига мансуб ушбу китобда саждадан ором топган қалблар, тақдирлар ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳикоялар сизни беихтиёр ўз оламига тортиб кетади. Шунингдек, китобда берилган ҳикматли сўзлар ўқувчини тафаккур қилишга чорлайди.