Product Summery
Умримни кўп телба шамолларга бердим... Пигоҳларим ҳар ёнга боқди... Қадамларим собитликдан тойиб кетди, оқибат... манзилимдан адашдим... Зами қаттиқ бўлиб, товонимга ботди. Осмон олис эди, яна йироқлашди... Бу беҳаловат қалбим билан яна тазарруга бош қўяман. Аллоҳим! Дарду ҳолимни ҳар кимга айтсам, рад қилса, Сенга таважжух этгаймен.. ...ва агар Сен рад қилсанг..., немайким..., кимга кетгаймен?... «Zamin FM» радиоси орқали бериб борилаётган «Тазарру» маънавий-маърифий дастури Дастурда Фирдавс жомеъ масжидининг имом хатиби Одилхон Исмоиловнинг маърузаларини ҳам тинглайсиз. Дастур муаллифи: Нурали Ризaқулов Овоз режиссёри: Жалолиддин Раҳимов Бадиий раҳбар: Ойбек Алиев Матнлар ва Қуръони карим оятларини Муроджон Отахонов ва Шерзод Нурмуҳамедовлар ўқийди