Тартил (тажвид қоидалари) mp3

0 сум

Product Summery

Аллоҳ таоло Қуръони каримни бу уммат учун раҳмат қилиб туширди. Унда Ислом умматини икки дунё саодатига эриштирувчи ҳамма нарсани баён қилди. Қуръонни ўрганиш барча илмларнинг бошидир. Уни ўрганиш ва ўргатиш ажри энг улуғ амал саналади. Зеро, тажвид қоидаларига амал қилиш вожиб бўлиб, ўз-ўрнида бу ўрганувчининг илмига Барака олиб келади. Шу мақсадда тажвид қоидаларига доир бир қанча китоблар турли услубларда ёзилди ва ёзилмоқда. Ушбу мўжазгина китобча Муҳаммад Аҳмад Мабаднинг янгича - савол жавоб услубида битилган "Ал-мулаҳҳасул муфид фи Илмит тажвид" асари асосида тузилган. Тузувчи уни қўшимча эслатмалар билан бойитган. Ушбу диск ҳар бир илм толибининг доимий ҳамроҳи бўлишига умид қиламиз. Тузувчи: Жаҳонгир НЕЪМАТОВ, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти "Таҳфизул Қуръон” кафедраси катта ўқитувчиси

Ushbu kitob hozirda mavjud emas!!!

O‘xshash kitoblar