Product Summery
Бизнес бу кураш. Сизнинг обрўйингиз, бизнесингизнинг мавжудлиги, курашчиларингиз ва уларнинг оилалари фаровонлиги, ҳар бирининг шахсий мақсади ва интилишлари хавф остида бўлади. Рақобат кучайгани сари ғалаба қозониш қийинлашаверади. Ғалаба учун сотувчи ва раҳбар қаҳрамонлар керак. Қаҳрамон бўлиб туғилмайдилар, балки, қаҳрамон бўлиб етишадилар. Агар сизда бизнесга нисбатан қизиқиш бўлмаса, бу китобни ёпишингиз мумкин, у сиз учун эмас. Қолганларга эса Максим Батирев билан ёш курашчи курсидан дарс олишни таклиф қиламан. Курашнинг ҳақиқий хатти-ҳаракатини кўришингиз ва ғалаба қозониш имкониятини оширишни ўрганиб олишингиз мумкин. Максим Батирев таклиф қилаётган усул бизга мос келади, ҳар доим қўл келади ва рақобатчиларни енгишга ёрдам беради. Бизнесда кумуш ўқ, сеҳрли дорилар ва бошқа мўъжизавий масаллиқлар мавжуд эмас. Бизнесда кўп меҳнат қилиш керак. Фақатгина шу тарзда натижага эришиш мумкин. Натижани одамлар яратади. "Одамлар одамлардан сотиб оладилар", - деб ёзади муаллиф.