Product Summery
Технологик мавзуларда қалам тебратувчи машхур журналист Эшли Вэнс «Илон Маск: Tesla, SpaceX ва келажак сари йўл» китобида Силикон водийсининг энг ёрқин, тап тортмас тадбиркори Илон Маскнинг ҳаёти ва муваффақиятларини илк маротаба холис ҳамда кенг ёритади. Ушбу китобни ёзиш учун Вэнс Маск билан 50 соатдан ортиқ вақт сухбатлашди ва унинг оила аъзолари, дўстлари, яқинлари, у билан ишлаган ходимлардан қарийб 300 кишига мурожаат қилди. Китоб ҳозирги замон саноатининг шакл-шамойилини ўзгартириб юборган Маскнинг Жанубий Африкада кечирган болалик йилларидан тортиб ҳозирги давргача босиб ўтган йўли, PayPal, Tesla Motors, SpaceX вa SolarCitу каби йирик компанияларга асос солиб, сайёравий бизнес гигантига айланиши ҳақида марокли тарзда ҳикоя қилади. Муаллифнинг фикрича, Маск жаҳон бизнеси тарихида мислсиз из қолдирган тадбиркор бўлиб, Томас Эдисон, Генри Форд, Говард Хьюз ва Стив Жобс каби афсонавий инноваторлар ва саноатчиларнинг энг яхши жиҳатларини ўзида уйғунлаштирган. Китоб лидерлик табиати билан қизиқувчилар, янги технологиялар ривожига бефарқ бўлмаганлар, шунингдек, сифатли биографик асарлар ихлосмандлари учун мўлжалланган.