Product Summery
Ушбу китоб ўз олдингизга мақсад қўйишни, ишонч туйғусини мустаҳкамлашни, турли синовларни енгиб ўтишни, изланишни ўргатади. Шунингдек, махсус билимлар, ақл-заковат, ортга чекинмаслик ҳақида кенг тушунча беради. Китоб бой фикрлаш, орзу-истаклар устидан ҳукмрон бўлиш, муваффақиятга эришишга қаратилган. Сиз ҳаётда қандай қилиб мақсадга етиш ва қатъиятли бўлишнинг аниқ режасини топасиз. Бу эса ҳар бир ишда сизга қўл келади. Китобда кўплаб инсонлар ҳаётидан олинган ибратли мисоллар келтирилган. Унда фикр кучи, ғайрат-шижоат, бахт-саодатга эришиш йўллари, муваффақиятнинг оддий сирлари баён этилган. Омад сари ундовчи тамойиллар, йўналиш, қоидалар билан бойитилган. Аниқ мақсад қўйиб, унга сари чалғимай бориш учун нималар қилиш кераклиги мухтасар айтиб ўтилган. Гарчанд китобнинг айрим ўринларида Наполеон Хилл тилидан ҳикоя қилинмаса-да, унинг қарашлари, нуқтаи назари, тамойиллари ўз аксини топган. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.