Product Summery
Бошқа исломий ўлкаларда бўлганидек, юртимизда ҳам мавлуди шариф маросимлари ўтказиб келинган ва уларда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га бағишланган турли наътлар, қасидалар, Навоий, Фузулий каби мумтоз шоирларимиз қаламига мансуб байтлар ўқилган. Мулла Йўлдош Тўрабой ўғли Хилватий қаламига мансуб қўлингиздаги «Мавлуди шариф» манзумаси мазкур йўналишда ёзилган асарлардан бири бўлиб, Марказий Осиё минтақасида яшовчи халқларнинг алоҳида қизиқиши ва меҳрини қозонган.