Эй фарзанд (А5, қаттиқ) 96 бет

27 027 сум

Product Summery

«Айюҳал валад» Ислом оламида машҳур рисола бўлиб, айниқса тасаввуф аҳли орасида унинг довруғи кенг тарқалган. Бу рисола Имом Ғаззолийнинг ўз шогирдларидан бирига берган насиҳат ва иршодларидан иборатдир. Бундан мақсад – насиҳатталаб шогирдлар уни ўзи учун ҳаётида дастуруламал ва йўлланма қилиб олишидир. Рисолада мусулмон оилада фарзанд тарбияси учун тавсия қилинган энг тўғри йўллардан бири баён қилинган. Шунингдек, ҳар бир толиби илм ўрганиши керак бўлган илм турлари белгилаб берилган. Шу билан бирга, мударрис ўзида касб қилиши зарур бўлган сифатлар айтиб ўтилган, муаллим ва шогирд орасидаги алоқа қандай бўлиши кераклиги ҳам кенг изоҳлаб берилган. Ушбу рисоланинг «Айюҳал валадул муҳиб», «Ар-рисалатул валадия» ва «Айюҳал валад» каби бир неча номлари бор. Биз охирги номни ихтиёр қилдик, чунки мазкур рисола ёзилган қўлёзмаларнинг аксарида шу ном келган.

Soni

O‘xshash kitoblar