Product Summery
Бу мўътабар китоб таниқли муҳаддис олим Валиюддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Хатиб ат-Табризий (ваф. 741 ҳ./1340 м.) раҳматуллоҳи алайҳ қаламига мансуб бўлиб, «Мишкот ал-Масобиҳ» («Чироқлар токчаси») деб номланади. У билан муаллиф севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадисларини буюк қалбларидан таралишига ишора қилганлар. Ёки ҳадиси шарифларни чироққа, ўз китобини эса чироқлар қўйиладиган токчага ўхшатганлар. Шунингдек, асар номи ўз манбаси ва асоси бўлмиш «ал-Масобиҳ» китобига ҳам ишора қилади. У эса Муҳйиссунна Ҳусайн ал-Бағавий (436-510 ҳ./1044-1117 м.) раҳматуллоҳи алайҳ қаламига мансуб бўлиб, унда тўрт минг атрофида ҳадислар бўлган. Валийуддин ат-Табризий раҳимаҳуллоҳ эса уни қайта ишлаб, ҳадислар сонини қарийб олти мингга етказиб, мукаммал ҳолатга келтирган.