Қуръони Карим шафоати (A5,қаттиқ) 194 бет

53 000 сум

Product Summery

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Куръони Каримни ҳидоят топганлар учун нур, тўғри йўл излаганлар учун маёs, басират истаганлар учун йўл ва дину дунë салоҳияти учун эшик қилиб қўйган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин! Ҳақ йўлда бўлган, мўминларга башорат берадиган, осийларни огоҳлантирадиган, қалбларга шифо улашадиган, зиёси билан йўлларни ёритадиган, бандаларга ваъз-насиҳат қилиб, уларни тўғри йўлга чақирадиган Китоб – Қуръони Каримни Аллоҳ таолодан ваҳий орқали қабул қилиб олган Ҳабибимиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломлар бўлсин! Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳлига, саҳобаларига ҳамда Қиёмат кунигача уларга яхшилик билан эргашганларга салавот йўлла! Роббимиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг муборак Китобини саййидимиз ва ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали бутун башариятга энг буюк ҳадя ўлароқ нозил қилди. Шунингдек, уни халол ва ҳаром, хак ва ботил, саодат ва бахтсизлик орасини бир-биридан ажратувчи ҳамда бутун инсоният учун умумий ҳидоят, Ўзининг муттакий бандалари учун эса хос ҳидоят қилди. Шак-шубҳасиз, дунё ва охиратдаги жамики бахту саодат Куръони Каримга амал қилиш ва Унинг ҳидоятига эргашиш билан боғлиқдир. Шунинг учун Куръони Карим инсонлар учун нурли йўл ва дастурул амал ҳисобланади. Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг кўплаб муборак ҳадисларида Қуръони Карим нури, ҳидояти ва Қуръони Карим аҳлига бериладиган шафоатлар ҳақида ниҳоятда гўзал, умидбахш хабарларни бериб, бизларни Қуръони Карим ва Унинг таълимига чақирдилар. Ҳадисларида Куръони Карим шафоати қорилар учун дунё ва охиратда бе- риладиган энг буюк неъмат эканини таъкидладилар. Ҳурматли Қуръони Карим ихлосмандлари, тажвид шайдолари, ҳофизи Қуръонлар! Кўлингиздаги ушбу рисола Куръони Карим шафоати ва фазилати, қориларнинг вазифалари ва одобларига бағишланган. Одатда ҳар бир олим ҳадисларни ўз соҳасидан келиб чиққан ҳолда шарҳлашга ҳаракат қилади. Жумладан, муҳаддислар ҳадисларни хадис илмлари оидалари асосида, муфассирлар тафсир илми нуқтаи назаридан шарҳласалар, фақиҳлар ҳадисларнинг фиқҳий жиҳатига кўпроқ урғу берадилар. Қўлингиздаги ушбу рисоланинг ўзига хос жиҳати шундаки, ундаги ҳадислар Куръони Карим фазилати, таълими ва Қуръони Карим қироати ҳамда одобига оид коидалар ва тажрибалар асосида шарҳланган бўлиб, Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган ва қироат илмларини мустаҳкам эгаллаган мутахассисларнинг теран фикрлари ва чуқур таҳлилларига алоҳида урғу берилган. Бир сўз билан айтганда, ушбу рисоладаги ҳадислар Куръони Карим йўналишида шарҳланган. Бу китобни ўқиб, ундан фойда олган ҳар бир мўминдан ҳам Роббим Ўзи рози бўлиб, икки дунë иззатини насиб айласин. Амин, йа Роббал аъламин! Сўзим сўнгида бу китобнинг тайёрланиши ва чоп этилишида ўз хизматини аямасдан, холис Аллоҳ таоло учун ёрдам берган азизларимнинг ҳар бирига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Роббим барчаларининг ажру мукофотларини зиёдаси билан ато айласин. Ҳар бир азиз китобхондан, авваламбор барча устозларимни ва дунёга келишимга сабабчи бўлиб, менинг Қуръони Карим ўрганишимни Аллоҳ таолодан ёлвориб сўраган марҳум ота-онамни, шу жумладан, мен ожизни ҳам дуо қилишларини ўтиниб сўраб қоламан. Қуръони Карим ходими Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли

Soni

O‘xshash kitoblar