Product Summery
Уилбу рисолада Республикамиз иқлим шароитида балик етиштириш технологиялари ҳақида сўз боради. Балиқ гўштининг инсон ҳаётидаги аҳамияти ғоятда муҳимдир. Халқимизда "Балиқ ҳалқумни тозалайди", "Балиқ етти хазинанинг бири" деган ҳикматли иборалар бежиз айтилмаган. Уларни етиштириш билан машғул бўлаётган юртдошларимиз ўз ҳаётий тажрибаларида бунга амин бўлмоқдалар. Ҳақиқатдан ҳам балиқ етиштириш, овлаш ва ундан мазали таомлар тайерлаш инсонга нафақат завқ бағишлайди, балки саломатлиги ва фаровон турмушида алоҳида ўрин тутади. Шунинг учун "Балиқ - даромади бўлиқ" деб таъриф этсак, хато бўлмайди.