Product Summery
Шайх Фаридуддин Аттор - Шарқ тасаввуф адабиётининг буюк сиймоси, бир елкасида Мавлоно Жалолиддин Румийдек, иккинчи елкасида Мир Алишер Навоийдек устозларни тикка кўтаролган мўъжизакор адиб, даҳо ижодкор. Олти яшар Алишер «Қуш тили»ни ўқиб, не аҳволга тушгани сизга маълум. Буни қарангки, ўн икки ёшли Жалолиддин ҳам Аттор қаламига мансуб «Асрорнома»ни ўқиб, айни аҳволни бошдан кечирган ва умр бўйи шу китобнинг шавқи, сурури билан яшаган. Шайх Аттор асарлари - Ҳақ ва ҳақиқатнинг мангу барҳаёт тароналаридир. Уларнинг асрлар оша инсонлар қалбини забт этиб, ардоқланиб, севиб ўқилаётгани сабаби ҳам шунда. Биз Шарқ маънавиятининг бу ноёб дурдоналарини зўр мамнуният ила азиз ўқувчиларимизга тақдим этамиз.