Product Summery
Қўлингиздаги рисолада лимон меваси шифобахшлиги жиҳатидан беқиёс аҳамиятга эга экани, ёш ниҳолларни кўпайтириш ва парвариш қилиш батафсил баён қилинади. Саломатликни сақлаш учун унинг муносиб восита эканини яхши билиб олиш лозим. Академик Муҳитдин Умаров бошчилигидаги Наманган "Шарқ табобати" маркази табиби Икромали ҳожи Усмоновнинг шу мақсадда тўплаб тайёрлаган, ўз тажрибалари билан кенгайтирилган қўлингиздаги китоби хайрлидир. Лимондан фойдаланиш турли халқларларда турличадир. Ушбу китобчадаги халқ табобати дурдоналари сифатида лимон ёрдамида даволаниш борасида ҳар хил тавсиялар, тажрибалар сизга манзур бўлишига ишонамиз.