Product Summery
Халқимизда азал-азалдан ота-онани ҳурмат қилиш, уларнинг хизматида бўлиш масаласига қадрият даражасида қаралган. Улуғбек Султонов томонидан ёзилган “Ота-онага хизмат қилиш одоблари” китобини ҳам бу анъананинг давоми дейиш мумкин. “Sano-standart” нашриётида чоп этилган мазкур китобда ота-онага хизмат қилишда фарзанд диққат қилиши керак бўлган жиҳатлар Қуръон оятлари, ҳадиси шарифлар ва ибратли воқеалар асосида баён этилган. Бу китоб юртимизда истиқомат қилаётган ҳар бир оила учун зарур асардир. Умумий ҳажми 287 бет бўлган мазкур китоб 3 бобдан иборат. Унда одоб-ахлоққа оид 1322 та ҳадиси шариф жамланган бўлиб, улар 644 бобда ривоят қилинган. Мазкур асар тақризчиси Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, масъул муҳаррир Абдумурод Тиловов. Ота-она розилигини олиш ҳаммамизга насиб этсин!