Product Summery
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Таом, шароб ва либос» деб номланган 16 ва 17-жузлари ёзилган аудиодисклар савдога чиқарилди. Ушбу жузларда Ислом дийнинг ҳалол таомлар, егулик ва ичимликларга оид ҳукмлари баён қилинади. Шунингдек, аудиодастурни тинглаб, Ислом инсониятга тақдим этган энг тўғри ва мукаммал маданият – овқатланиш одоби ва кийиниш маданияти билан ҳам танишамиз. Тингловчиларимиз мазкур жузларга киритилган уй тутиш, шахсий ва умумий гигиена ҳамда бошқа олий маданий сифатлар ҳақидаги маълумотлар билан ҳам батафсил танишишлари мумкин.