Ҳадис ва ҳаёт 36-жуз mp3

18 000 сум

Product Summery

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Зуҳд ва рақоиқлар» деб номланган 36-жузи ёзилган аудиодисклар савдога чиқарилди. Туркумнинг ушбу жузи аудиодискидан зоҳидлик ўз ичига нималарни олишини, рақоиқ нималардан иборат эканлигини ўрганишингиз мумкин. Зуҳд» сўзи луғатда бир нарсани тарк қилиш ва ундан юз ўгириш маъноларини билдиради. «Зуҳд» сўзи уламолар истилоҳида дунё, мол-мулк, обрў ва мансабдан юз ўгиришни англатади. Зуҳднинг мўмин бандага вожиб бўлган қисми охиратда зарар етказадиган нарсани тарк қилишдир. Зуҳдга яқин маънони англатадиган «вараҳ» сўзи ҳам бор. Вараҳдан мурод, ҳалол нарсаларни олишдир. Зуҳд эса, ҳалол бўлса ҳам, ҳожатдан ташқари нарсани олмаслиқдир. «Рақоиқ» луғатда «рақиқ»нинг жами бўлиб, «нозик», «ўта таъсирли» деган маъноларни билдиради. Бошқача қилиб айтганда, қалбни рақиқ, яъни юмшоқ қиладиган нарсалар, деганидир. Рақоиқ Қуръони Карим ояти, ҳадиси шариф, мавъиза, кишининг қалбини юмшатадиган манзара ёки ҳолат бўлиши мумкин. Рақоиқ ҳисобланган нарсалар Аллоҳ таолодан қўрқишга, қалбнинг титрашига, кўзга ёш келишига сабаб бўладиган нарсалардир.

Ushbu kitob hozirda mavjud emas!!!

O‘xshash kitoblar