Product Summery
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Тиб ва дам китоби» деб номланган 18-жузи ёзилган аудиодисклар савдога чиқарилди. «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг «Тиб ва дам китоби»ни ҳам аудиоформатда Сиз азизларнинг эътиборингизга ҳавола қилинмоқда. Ушбу мавзу бўйича Исломда соғлиқни сақлаш, тиб ва дам масалалари, тиб ҳақидаги ҳадислар ҳақида, тозаликка риоя қилиш, саломатликни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, бадантарбия, соғлиққа зарарли нарсаларнинг ҳаром қилиниши, жисмни толиқтиришдан қайтариш, соғлиқни сақлаш мақсадида енгиллик ва рухсатлар берилгани ҳақида суҳбат қурамиз. Шунингдек, мазкур китобдан беморликнинг фазли ва унга сабр қилиш, беморни кўргани боришнинг фазли, унинг одоблари, беморга қандай муомала қилиш ҳақидаги маълумотларни ҳам топасиз. Сеҳр кишининг бемор бўлишига сабаб бўла оладими? Сеҳрнинг ўзи нима? Дам солиш нима? каби саволларга илмий жавоб олмоқчи бўлсангиз, бу борада шариатимизда қандоқ ҳукмлар борлигини билмоқчи бўлсангиз, ушбу китобни яхшилаб тингланг. Уни тинглаб, дам солиш калималари, Қуръон ила дам солиш ва унга ажр олишнинг жоизлиги, Исломий тиб, табибларни имтиҳон қилиш, мусулмонларнинг тиббий кашфиётлари, доришунослик каби мавзуларни ўрганамиз.