Ҳадис сабоқлари (иккинчи сабоқ) mp3

18 000 сум

Product Summery

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳамду сано Аллоҳ таолога бўлсинким, У зот Ўз китобида «Сизга Расул нимани берса олинг ва сизни У зот нимадан қайтарса қайтинг», - деган. Салоту саломлар Роббул оламийннинг ҳабиби, Муҳаммад Мустафога бўлсинким, У зот: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин, - деганлар. У зотнинг суннатларини омонат сифатида умматга етказган саҳобаи киромлардан Аллоҳ таоло рози бўлсин! Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатлари ва ҳадисларини ўрганиш, тўплаш, саралашда иштирок этган барча имомлар, муҳаддислар, уламоларга Аллоҳ таолонинг беҳисоб раҳмати бўлсин! Ҳеч шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини Исломнинг биринчи масдари, ҳукмлари ва таълимотларининг асосий манбаи Қуръони Каримдир. Шунингдек, Исломнинг Қуръондан кейин иккинчи маслари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатлари эканига ҳам ҳеч шак- шубҳа йўқ. Шунинг учун ҳам, ушбу мутаҳҳар суннатни ўрганиш ҳар бир мусулмон инсоннинг зиммасидаги муқаддас бурчдир. Чунки, Суннатни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари, амаллари ва иқрорларини билмай туриб Исломни билдим, унга амал қилдим, дейиш мумкин эмас. Ушбу компакт дискда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ушбу мавзулардаги суҳбатлари жамланган.

Ushbu kitob hozirda mavjud emas!!!

O‘xshash kitoblar