Product Summery
Маълумки, жисмоний ва молиявий ибодатларимизни, яъни зоҳирий амалларимиз шариатимиз томонидан тартибга солиниб, уларнинг тафсилотларини фиқҳ илми Қуръони Карим ва Суннат асосида баён қилиб беради. Дийнимизнинг руҳий-маънавий ва ахлоқ-одобга оид таълимотларини эса Қуръони Карим ва Суннат асосида руҳий тарбия илми баён қилиб беради.