Product Summery
Закийлик, ҳозиржавоблик халқимиз тийнатидаги эзгу фазилатлардан. Бу ҳолат аждодларимизнинг сўз қудрати ва жозибасини азалдан теран англаганидан дарак беради. Устоз адиб Турсунбой Адашбоевнинг ўз тенгқурлари ва шогирдлари асарларига боғлаган баъзан беозор, ўрни келганида ҳатто аччиқроқ кинояли пародиялари, ҳазил шеърларини сўз масъулияти борасидаги ўзига хос эслатмаси десак янглишмаган бўламиз. Зеро сўнгги йилларда чоп этилган шеърий асарларни имкон қадар «элакдан ўтказган» шоирнинг танбеҳларида ҳар бир сўзни ўз ўрнида қўллашга тарғиб борлиги кўриниб туради. Шу маънода ҳам мазкур китобнинг ўқувчини бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз.