Product Summery
Одоб-ахлоққа доир китоблар кўп ёзилган. Шубҳасиз, бу китоблар ичида Имом Бухорийнинг «ал-Адаб ал-муфрад» асарлари алоҳида ажралиб туради. Муаллиф "Одоблар дурдонаси” китобида «ал-Адаб ал-муфрад»га киритилган ҳадислар ичидан айнан ёш авлодга тегишли бўлганларини ажратиб олиб, уларни ўқувчига тушунарли бўлиши учун шарҳлаб, бу ҳадислардан олинадиган фойдаларни ҳам санаб ўтган. Умид қиламизки, китоб ўз мухлисларини топади, уларга манзур бўлади ва у ёш авлод учун жуда фойдали китоб бўлиб қолади.