Product Summery
Яқин Шарқда бўлиб ўтган воқеалар бутун дунё халқларини ларзага солди ва тушунмовчилик туфайли баъзи инсонларнинг Ислом динидан нафратланишига ҳам сабаб бўлди. Баъзи инсонлар гўёки жаннат эшиклари Сурия тупроқларида ланг очиб қўйилгандек, ҳеч нарсани ўйлаб ҳам ўтирмасдан, уруш ўчоқларига “ҳижрат” қилдилар ва қўлларини қонга беладилар... Аслида, ҳақиқат нимада? Ислом дини нуқтаи назарида “халифалик”, “жиҳод”, “такфир” ва шу каби сўзларнинг асл моҳияти нимадан иборат? Ушбу китобда, шу каби ҳар хил ихтилофларга сабаб бўлаётган саволларга “Аҳли сунна вал жамоа”нинг етук уламолари томонидан ишончли далиллар асосида берган жавоблари ўрин олиб, воқеликдаги мисолларга таянган ҳолда таҳлил қилинган. Мақсадимиз, шояд баъзи адашиб уларнинг таъсирига тушиб қолган ёшларимиз ҳақиқатни англаб, залолат йўлидан қайтаришдан иборат. Китоб соҳа мутахассислари ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган.