Пайғамбар алайҳиссалом қизлари Фотима розияллоҳу анҳо (А5, юмшоқ)

28 000 сум

Product Summery

Фотимаи Заҳро вафот этганида Аммор розияллоҳу анҳу Ҳазрат Алидан хабар олади: “Саййидим ва мавлом Ҳазрат Алиниг уйига бориб киришга рухсат сўрадим. У рухсат берди. Ичкарига киргач, уни қайғу ва ғамга чўкиб ўтирганини кўрдим. Ўнг томонида Ҳасан, чап томонида Ҳусайн ўтирарди. Ҳазрат Али Ҳусайнга қараб йиғларди. Ўзимни тута олмадим ва беихтиёр кўзимга ёш қуюлди ва қаттиқ йиғлаб юбордим. Ҳўнграшдан тўхтагач: “Эй саййидим, менга гапиришга рухсат берасизми?”, дедим. “Нима дейсан, Эй Абу Яқзон?”, деди. “Эй саййидим, сизлар одамларни мусибатга сабр қилишга буюрасизлар, бу каби узоқ ғам-қайғуга чўкишингиз нимаси?”, дедим. Ҳазрат Али менга қараб: “Эй Аммор, менинг бу азам оддий аза эмас. Аёлим Фотимадан айрилиш билан Расулуллоҳдан айрилдим. Фотима менга овунч ва тасалли эди. Чунки у менга гапирганда қулоқларим Расулуллоҳнинг овозларига тўларди, юрганида у Зотнинг юришларини эслатиб турарди. Расулуллоҳдан айрилганимни фақат аёлим Фотимадан жудо бўлганимдагина ҳис этдим", деди.

Ushbu kitob hozirda mavjud emas!!!

O‘xshash kitoblar