Product Summery
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алҳамду лилла ҳи роббил ъа ламин, Вал-ъақибату лилмуттақийн, Вассола ту вассала му ъала Росулиҳи Муҳаммадин ваъала'алиҳи ва асҳа биҳи ажмаъийн. Муҳтарам, мухлис ва муҳиб аҳли ислом биродарлар! Маълумингизким, ҳар қандай инсон ҳаёти давомида дуога МУҲТОЖдир. Аллоҳнинг марҳаматига, баракотларига, дунё ва охират саодатларига эришиш, ҳар қандай эҳтиёждан, бало-офатдан ва машаққатлардан нажот топиш йўли ҳам дуодир. Аллоҳ таоло мусулмонларни Қуръони каримда ўн икки суранинг йигирма икки оятида дуога тарғиб этган.