Product Summery
Ушбу асар ҳар бир мўмин-мусулмон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ва хулқларидан ибрат ола билиши ва ҳаётига татбиқ қилиши зарур бўлган маълумотларни ўз ичига олгани билан ҳам улкан аҳамиятга эгадир. «...Аҳмад ибн Ҳанбални Қуръонни махлуқ демагани учун ҳар куни дарра ургани олиб келишар эди. Уни ҳолдан тойгунича уришар, сўнг олиб кетишарди. Имом даррадан безиб қолган эдилар. Бир куни ўғрилик қилган бир кишини ҳам олиб келишди. Ўғри Аҳмад ибн Ҳанбалга: «Мен умримда жуда кўп ўғрилик қилдим, ахийри қўлга тушдим. Мени жуда кўп дарра уришган. Лекин бу йўлимдан қайтганим йўқ. Сиз мусулмонлар имомисиз, дин йўлидаги одамсиз. Дарранинг оғриғидан қўрқиб, динингиздан қайтманг», деди. Имом бу гапдан қаттиқ таъсирланди ва дарраларга сабот билан чидаб тураверди. Шу тариқа мусулмонларнинг кўпчилигини фитнадан сақлаб қолди...»