Product Summery
Хазрати Оиша розияллоҳу анҳо онамизнинг устунликлари: 1.Оиша онамиз ислом билан нурланган оилада дунёга келдилар. 2.Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг яқин дўсти ҳазрати Абу Бакр Сиддиқнинг қизи эдилар, шу боисдан “Сиддиқа” деб чақирилардилар. 3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бокира ҳолда турмушга чиққан аёл фақат Оиша онамиз эдилар. 4.Куръон оятлари барча оналаримиз орасидан фақатгина Оиша онамизнинг уйларида нозил бўларди. 5.Оиша онамиз ўз замонининг энг катта муҳадДиси, фақиҳи ҳамда олимаси эдилар. Аллоҳ улардан рози бўлсин!