Product Summery
Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳаёти ва фаолияти муслима аёллар учун ҳаққоний тимсолдир. Мазкур китобнинг номини "Ҳазрати Оиша" деб атадик. Бу завжаи мутаҳҳора том маънода Пайғамбаримизнинг ҳабибаси ва суюклиси эди. Ҳадис тўпламларида ривоят қилинган ҳадиси шарифлар ҳам бу сўзимизни тасдиқлайди. Бу онамизни кўриб, суҳбат ва маслаҳатларини олган саҳобаи киромлар ҳам Расулуллоҳнинг ҳабибаси, деган тариф унга нақадар муносиб ва лойиқ, эканига тан берганлар. Нега бу аёл Пайғамбаримиз томонидан ўзгача ардоқланди, деган саволга жавоб қидириб кўрайлик. Мазкур китоб билан танишиш давомида муҳтарам ўқувчилар бу саволга жавоб топадилар, деб ўйлаймиз.