Сеҳр ва жодудан сақланиш йўллари (А5, қаттиқ)

43 000 сум

Product Summery

Сеҳрнинг қай даражада хатарли ва зарарли эканини билдириш ва уни очиб бериш ислом уламолари зиммасида турган вожиб амалдир. Шунингдек, агар сеҳр теккан бўлса, ундан халос бўлиш ниятида фожир сеҳргарлар даргоҳига нажот истаб бормаслик учун сеҳрнинг асл маъносини билдириш ва ундан огоҳ этиш муҳим ишлар сирасига киради. Шундай қилиб, "Соримул баттор, фит-тасоддий лис-саҳаротил ашрор" номли китобни "Инсоннинг жин ва шайтондан сақланиш йўллари" ва "Сеҳржодудан сақланиш йўллари” номли икки китоб ҳолида ўқувчиларга тақдим этилмоқда "Сеҳр-жодудан сақланиш йўллари" деган ном остида ҳавола этилаётган мазкур китоб орқали мўмин-мусулмонлар сеҳрни кетказиш ва сеҳр касалига йўлиққан беморларни муолажа қилиш ҳамда ҳасад ва кўз тегиши рўй берган вақтда тўғри чора-тадбир қўллаш ва бу борада имон эътиқод тақозосига кўра муолажа йўлини излашни билиб оладилар. Шояд инсонлар имон қалъасини вайрон қилиб, ибодатларини зое кетказувчи имонсиз сеҳргарларга эҳтиёж сезмасалар. Мазкур китоб саккиз бўлимга ажратилиб, сеҳр-жоду ва унинг муолажалари масаласига бағишланди.

Ushbu kitob hozirda mavjud emas!!!

O‘xshash kitoblar