Product Summery
Бундан юз йилча муқаддам ёзилган ушбу ихчам рисола Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан, Ислом динига доир элликка яқин китоб муаллифи, кўп йиллар муҳожирликда яшаган улуғ олим ва адиб Саййид Мубашшир Тарозий қаламига мансуб. Ушбу китобда Аллоҳнинг тавҳиди, инсониятнинг руҳий-маънавий табиблари бўлмиш пайғамбарлар рисолати, ҳақ ва ботил орасидаги фарқ тушунтирилган. Пайғамбарлар келтирган шариатлар ва Аллоҳ таоло ваҳий қилган қонун-қоидаларсиз башариятнинг бахтли ҳаёт кечириши асло мумкин эмаслигини ишончли далил-ҳужжатлар ёрдамида исботлаб берилган.