Product Summery
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Кифоя» деб номланган уч жилдлик китоблари. Ушбу 3 жилдлик мужалладнинг тўлиқ номи «Кифоя шарҳи Мухтасари Виқоя»дир, яъни у диёримизда машҳур бўлган «Мухтасари Виқоя»нинг таржима ва шарҳидир. «Мухтасари Виқоя»нинг асл номи «Ниқоя» бўлиб, унинг муаллифи ҳижрий 747 санада вафот этган машҳур фақиҳ Содруш-шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорийдир. Убайдуллоҳ ибн Масъуд бу китобни бобоси Маҳмуд ибн Содруш-шарийъанинг «Виқоятур Ривоя фий масаилил Ҳидоя» номли китобини мухтасар қилиш – қисқартиш ила юзага келтирган, бироқ аҳли илмлар ва халқимиз орасида «Мухтасари Виқоя» номи ила машҳур бўлиб кетган. «Мухтасари Виқоя» ҳанафий мазҳабидаги энг мўътабар китоблардан бири ҳисобланади. Зеро у ҳанафий мазҳабдаги асосий эътимодга сазовор бўлган тўрт матндан бири бўлмиш «Виқоя» китобининг мухтасаридир. Уламолар ва толиби илмлар бу китобни қадимдан эъзозлаб келадилар