Product Summery
БИСМИЛЛАҲИР РОХМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолога У Зотнинг жалолига муносиб ҳамду санолар бўлсин! Муҳаммад Мустафога гўзал ва мукаммал салавоту саломлар бўлсин! Аслида дин илмдан, илм эса диндан иборат бўлса ҳам, турли сабабларга кўра одамлар орасида, хусусан, диндордар доирасида дин ва илм хусусида кўпгина англашилмовчиликлар бўлиб тургани ҳаммага маълум. Шу ва яна бошка баъзи масалалардан келиб чиқиб, кўпчилик томонидан доимий равишда қуйидаги саволлар берилади: Нима учун мусулмонлар дунёвий ишларда қолоқ бўлиб қолганлар? Нима учун ғарбликлар дунёвий илмларда, ижтимоиймаиший соҳада, спортда ва бошқа соҳаларда илғор бўлиб кетишган? Нима учун мусулмон оламида техника тараққиёти орқада қолган? Нима учун мусулмонларда бирлик ва ҳамжиҳатлик йўқ? Шу ва шунга ўхшаш саволлар ҳар доим такрорланиб келгани, ҳозир ҳам давом этаётганини эътиборга олиб, ушбу мавзуда Аллоҳ таоло билдирганича керакли саҳифаларни қоралашга қарор қилдик. Мавзуимиз асосан Европа, унинг черкови, халқи ва тарихига оид бўлгани учун кўпроқ европаликларнинг ўзларининг манбаларидан фойдаланишга