Product Summery
Ушбу китоб улуғ имом, «ҳужжатул-ислом» Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Абу Ҳомид ат-Тусий ал-Ғаззолийнинг Байрутда нашр қилинган IV жилдлик «ИҲйоу улумиддин» («Дин илмларини жонлантириш») асаридан танланди. Китобда тавба амали билан боғлиқ барча ҳолат-хусусиятлар Қуръон, ҳадис ва солиҳ салафларимизнинг сўзлари асосида батафсил ёритилган. «Тавба китоби»дан ислом тарихи, иймон асослари ва тақво масалаларига қизиққан кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин.