Product Summery
Ушбу китобда ёшларнинг телефонга тобелиги натижасида виртуал дунё исканжасига тушиб қолаётгани ҳақида сўз боради. Ҳозирги кунда телефонга қаттиқ боғланиб қолишни «номофобия» деб ҳам аташади. Бу эса бутун дунё олдида турган катта муаммодир. Муаммонинг олди олинмас экан, кўз қувончимиз бўлган болаларимизни йўқотиб қўямиз. Бу катта талафотдир. Ҳа, фарзандларимиз келажаги анча хавотирли. Ичимдан ўтган оғриқ азобини ўзим билдим, ўзим куйдим. Ҳар бир оила бошлиғининг ўрнига ўзимни қўйиб кўрдим ва қўлимга қалам олишга мажбур бўлдим. Фарзандларимизни бу катта хавфдан қутқариб қолиш ҳаммамизнинг бурчимиз. Китоб сизга бир йўриқчи, дастур бўлади деган умиддаман. Фарзандларимиз тарбиясида манфаатли бўлишини Яратгандан сўраб қоламан!