Product Summery
Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китобни Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадиси Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айямиҳи» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари, суннатлари ва муборак ҳаётларидан тўпланган саҳиҳ муснад) деб номлаган. Барча уламолар: муҳаддислар, фақиҳлар, усулийлар, мутакаллимлар, наҳвийлар ва бошқалар «Саҳиҳи Бухорий» Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлигига иттифоқ қилганлар.