Бахтли бўлай десангиз... (A5,қаттиқ) 128 бет

29 601 сум

Product Summery

Ушбу китоб машҳур олим, она тилимизда “Ўкинма" ва "Табассум қилинг” каби асарлари чоп этилган доктор Оиз Қарний қаламига мансуб. Китобда муаллиф бахт-саодатга эришишнинг йўллари, тушкунликка тушмаслик, маҳзунликдан қутулиш, ҳаёт мазмунини тўғри англаш, қийинчиликка тушиб қолганда ундан қутулишнинг осон йўллари ҳақида баён қилади. Шунингдек, инсондаги адоғи йўқ неъматлар зикри, Аллоҳ таолога чин бандалик қилиш, Ҳақ таолонинг бизга кўрсатган лутф-марҳамати, сахийлиги, меҳрибонлиги, яқинлигини ҳис қилиш, яратиклардан ибрат олиш ва бошқа мавзулар ҳақида оятлар, ҳадислар, ҳикматли сўзлар, ҳаёт тажрибалари, панднасиҳатларни чиройли услуб, гўзал баён орқали қисқа ва содда тарзда ифода этган. Китобни теран нигоҳ билан ўқиган инсон, албатта, ўзгаради, дунёдаги ўзига машаққат бўлиб кўринган нарсалар Аллоҳнинг ҳикмати эканлигини билади. Тавсияларга амал қилса, ўша машаққатлар неъмат эканлигини ҳис этади, ортидан бериладиган ажр-мукофотни уйлаб, сиқилиши ва хавотирлари босилади. Аллоҳ таоло ушбу китобни барча китобхонларга манфаатли қилсин, жумламизга икки дунё саодатини, ҳақиқий роҳат-фа рогатини насиб айласин (Омийн).

Soni

O‘xshash kitoblar